Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган маҳсулотлар савдосига чек қўйилди
Мусодара қилинган 11 кг “Keto coffee mix” маҳсулоти таркибида “сибутрамин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлиб, республика ҳудудида унинг савдоси тақиқланган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Марҳамат тумани марказидаги савдо мажмуасида фуқаро шартли харидорга 900 дона “Keto coffee mix” маҳсулотини 6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ушбу маҳсулот Андижон шаҳридаги “Жаҳон савдо комплекси”да жойлашган дўкондан харид қилинганлиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди.
Натижада Андижон шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли дўкондан 480 дона “Keto coffee mix” маҳсулоти олинди.
Мусодара қилинган жами 11 кг “Keto coffee mix” маҳсулоти таркибида “сибутрамин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлиб, республика ҳудудида унинг савдоси тақиқланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
10:20 / 03.07.2026
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
16:27 / 26.06.2026