Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги BMW Z4 родстери намойиш этилди
BMW компанияси Z4 (G29) янги авлод родстерини намойиш этди. M40i First Edition талқинидаги янги BMW Z4 тақдимоти Пеббл-Бичда бўлиб ўтди. Модель Concept Z4 Roadster прототипи дизайнига асосланган ва BMW родстери учун илк проекцион дисплей билан жиҳозланган.
BMW Z4 M40i родстерига 387 от кучига эга бўлган уч литрли двигатель ўрнатилган. У 4,4 сония ичида тезлигини соатига 60 милга (96 километр) етказади.
Машина ёруғлик диодли оптика, иккита юқори даражали дисплейга эга бўлган BMW Live Cockpit Professional мажмуаси, электрон бошқарувли амортизаторлар, тормозлар ва M Sport фаол дифференциали билан жиҳозланган.
Янги BMW Z4 ҳақидаги батафсил маълумотлар сентябрда эълон қилинади.
Мавзуга оид
07:58 / 07.03.2026
BMW уриб кетган ЙПХ ходими иши: авария тасвирлари пайдо бўлди
13:14 / 05.03.2026
“Бу – қонунчиликни қайта кўриб чиқиш учун жиддий сигнал” – BМW ЙПХ ходимини уриб кетиши воқеаси ҳақида суҳбат
08:49 / 28.02.2026
BMW ёнғин хавфи сабаб 330 мингта автомобилни қайтариб оляпти
08:26 / 27.02.2026