Пўлат Бобожонов ФҚБ директори ўринбосари билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) директори ўринбосари Дэвид Боудич бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда ИИВ сайтида хабар берилди.
Ўзаро суҳбат чоғида халқаро терроризм, экстремизм, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши, одам савдоси, ноқонуний миграция ва бошқа жиноят турларига қарши курашишда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда АҚШ ФҚБ ўртасида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот жараёнида икки идора ўртасидаги истиқболли ҳамкорликни янада юқори даражага кўтариш, ушбу йўналишда барча имкониятларни ишга солиш лозимлиги таъкидланди.
Шунингдек, ўзаро ахборот алмашиш, ходимларни ўқитиш, семинар ва тренинглар ўтказишга оид қатор масалалар муҳокама қилиниб, келгусидаги ҳамкорликка доир вазифалар белгилаб олинди.
Мавзуга оид
17:05 / 04.08.2024
“У ҳатто АҚШ президентларига таъсир кўрсата олган” – Федерал қидирув бюросини 48 йил, вафотигача бошқарган шахс ким эди?
21:34 / 26.07.2024
Доналд Трамп суиқасд иши тергови доирасида ФҚБ томонидан сўроқ қилинади
11:16 / 06.02.2024
Пўлат Бобожоновга янги ўринбосар тайинланди
12:12 / 05.01.2024