Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой АҚШнинг савдо масаласи бўйича босимини бефойда деб атади
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньиннинг маълум қилишича, АҚШнинг савдо масалаларидаги босими Хитойга нисбатан фойдасиздир. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«АҚШнинг босим ўтказиш бўйича қаттиққўл сиёсати Хитойга қарши фойдасиз, у бу муаммони ҳал қилишга ёрдам бера олмайди. Хитой қўрқув ва асоссиз танқиддан бош эгиши ҳақидаги фикрда бўлган шахслар уйғониши керакдир», - дея айтиб ўтди Хуа Чуньин.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Хитой АҚШ билан савдо-иқтисодий можарода изчил позицияга содиқ бўлиб қолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ва АҚШ савдо урушидан ЖСТ қурбонга айланиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Қайд этилишича, Хитой-АҚШ савдо урушининг кучайиши вақтида Жаҳон савдо ташкилотини ушбу тузилмани йўқотиб қўйишдан ҳимоя қилиш бўйича жараён тезлашмоқда.
Мавзуга оид
09:10
АҚШнинг Эронга янги ҳужумлари минтақада кескинликни янада оширди
22:32 / 07.07.2026
АҚШ 100 йил ичида биринчи марта думалоқ бўлмаган танга чиқаради
11:41 / 07.07.2026
Хитойда оғир хасталикка чалинган ватандош қўллаб-қувватланди
17:53 / 06.07.2026