Ўзбекистон | 07:34 / 31.08.2018
22413
2 дақиқада ўқилади

Хориждан ўқишни кўчириш бўйича натижалар эълон қилинди

Давлат қабул комиссиясининг 2018 йил 28 августдаги 8-сон баёнига мувофиқ 2018/2019 ўқув йилида хорижий ОТМлардан Ўзбекистон Республикаси ОТМларига ўқишни кўчириш ва кўчириб қайта тиклаш бўйича жорий йилнинг 24-25 август кунлари ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра тўплаган баллари 68,0 дан юқори бўлган фуқаролар ёзган аризалари бўйича ўқиш истагини билдирган ОТМларда ўқишни давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали хабар бермоқда.

56,7 баллдан 68,0 баллгача тўплаган фуқаролар вилоятлардаги олий таълим муассасаларининг мос ёки турдош таълим йўналишларида ўқишни давом эттириши мумкин.

56,7 баллдан кам балл тўплаган фуқароларга оширилган тўлов-контракт миқдорлари асосида 2018/2019 ўқув йилида ёзган аризалари бўйича ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаларида ўқишларини давом эттиришлари мумкинлиги белгиланди.

Фуқаролардан ўқишининг кўчирилиши юзасидан батафсил маълумот олиш учун ёзган аризалари бўйича ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаларига жорий йилнинг 30 августидан бошлаб мурожаат қилишлари сўралади.

Мавзуга оид