Жаҳон | 19:12 / 31.08.2018
10409
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда ер силкиниши қайд қилинди 

Фото: Flickr

Қозоғистонда 31 августда 5,2 магнитудали ер силкиниши юз берди. Бу ҳақда Қозоғистон таълим ва фан вазирлигининг сейсмология тажриба-методолигик экспедицияси маълум қилди. 

Сейсмологларнинг маълумотларига кўра, ер силкинишлари соат 18.21да (Тошкент вақти билан соат 17.21да) қайд қилинган. Ер силкиниши маркази Олмаотадан 53 км жанубда, ўчоғи 15 км чуқурликда бўлган. Олмаотада ер силкиниши 4 баллни ташкил қилган. Жабрланувчилар ва талофатлар ҳақида маълумот берилмаган.

Мавзуга оид