Жаҳон | 16:23 / 31.08.2018
4740
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Трамп ФҚБ ва Адлия вазирлигига қарши «сўз жангини» бошлади

Фото: Michael B. Thomas/Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп Индиана штатига сафари чоғида ўзини қўллаб-қувватлаётганлар олдида чиқиш қилди. Бу ҳақда ABC News телеканали хабар берди.

Хусусан, сафар чоғида у Федерал қидирув бюроси ва Адлия вазирлигидан қониқмаётгани ҳақида билдирди. Шунингдек, у вазият ўзгармаса, «аралашиши» билан ҳам таҳдид қилган.

АҚШ етакчиси бир соатдан ортиқ вақт давомида чиқиш қилган Индиана штатида уни бир гуруҳ тарафдорлари кутиб олган. АҚШ президенти икки ҳафталик «сиёсий кўкариқлардан» кейин қувноқ кўринган ҳамда Қўшма Штатлар собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон, демократик озчилик вакили Нэнси Пелоси ва ОАВ каби душманларига муваффақиятли ҳужум қилган, деб хабар беради ABC News.

«Бизнинг Адлия вазирлигимиз ва ФҚБ ўз ишини қила бошлаши ҳамда уни тўғри қилиши, ҳозир қилиши керак. Одамлар ғазабланишмоқда», - деди Трамп ўз чиқиши вақтида. У бу маҳкамаларни «шармандалик», деб атаган.

«Америка собиқ улуғворлигини қайтарамиз» митингининг мақсади ноябрь ойида бўлиб ўтадиган АҚШдаги оралиқ сайловлардан аввал Индиана штатидан бўлган республикачи номзодлар позициясини мустаҳкамлаш бўлган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид