Осиё ўйинларида совриндор бўлган Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзолари тантанали кутиб олинди
Бугун, 31 август куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Индонезияда бўлиб ўтаётган XVIII ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилган спортчилар тантана билан кутиб олинди.
Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказилаётган Осиё ўйинларида оғир атлетика спорт тури бўйича Мудофаа вазирлиги Спорт клуби аъзоси, шартнома бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Руслан Нуридинов Осиё ўйинлари олтин медалига сазовор бўлди. У даст кўтаришда 191 кг, силтаб кўтаришда эса 230 кг тошни ўзига бўйсундириб, умумий 421 кг натижа билан Осиё ўйинлари рекордини ўрнатган ҳолда чемпион бўлди.
Шунингдек, Ўзбекистон шарафини -69 кг вазнда ҳимоя қилган Мудофаа вазирлиги спорт клуби оғир атлетикачиси Достон Ёқубов 331 кг натижа билан кумуш медаль соҳибига айланди. Армия спортчилари Адҳамжон Эргашев ҳамда Рустам Жангабоев эса ўз вазн тоифаларида (+105 кг ва -62кг) бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Бундан ташқари, енгил атлетика Надя Дусанова баландликка сакрашда 1,94 сантиметрлик натижани қайд этган ҳолда ўз шахсий рекордини янгилади ва кумуш медалга эга бўлди.
Тантанали кутиб олиш маросимида Ўзбекистон миллий олимпиа қўмитаси, Оғир ва енгил атлетика федерацияси вакиллари, Мудофаа вазирлиги спорт клуби масъуллари, спортчи ёшлар ҳамда ғолиб ва совриндорларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси ҳарбий оркестри жамоаси ўз куй-қўшиқлари билан тантанага байрамона тус бағишлади.
Мавзуга оид
20:29 / 07.10.2023
Осиё ўйинлари кундалиги. Яна икки олтин ва янгиланган рекорд
18:46 / 06.10.2023
Осиё ўйинлари кундалиги. Хафа қилинган Анвар, йиғлаган Акбар ва ягона олтин
19:52 / 05.10.2023
Осиё ўйинлари кундалиги. Боксдаги олтинлар ва уч карра совриндор бўлган Ассакалов
20:15 / 04.10.2023