Жамият | 11:16 / 31.08.2018
11726
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда автомашинани ҳайдаб чиқиб кетган фуқаро бедарак йўқолди

30 август куни Олмазор туманида яшовчи Д.Ю. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 26 август куни соат 10.30ларда бирга яшовчи куёви, “Phaeton Taxi” МЧЖ ҳайдовчиси, 1985 йилда туғилган Махсудбек Қамбарбеков ўзининг бошқарувида бўлган “Нексия” 01 682 ТТҒ давлат рақамли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Махсудбек Қамбарбековни қидириб топиш чоралари кўрилган.

“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз Махсудбек Қамбарбековни ва унинг бошқарувида бўлган автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз”, - дейилади хабарда.

Мавзуга оид