Жамият | 08:45 / 01.09.2018
10264
2 дақиқада ўқилади

Artel корхонаси Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги билан барча ўзбекистонликларни қутлайди

Artel корхонаси барча ўзбекистонликларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги билан чин юракдан муборакбод этади. Барчангизга бахт-саодат, омад, хонадонингизга барака тилайди. Юртимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик доимо ёр бўлсин.

Фото: Artel 

Мустақилликнинг қийматини, қадрини ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб бўлмайди. Мустақиллик ҳар бир ўзбекистонлик учун бебаҳодир. Ихтиёримизнинг эркинлиги, мустақиллиги ҳаётимизга ўзгача маъно бағишлайди, ўзлигимизни белгилайди. Айнан мустақиллик туфайлигина ҳар биримиз қадимдан қолган анъаналаримизга амал қилиш, аждодларимиздан бизга мерос қолган юксак маънавият ва маданият, тарихий хотира, донишмандларимизнинг ҳикматларини сақлаб қолиб авлодларимизга етказиб бериш имкониятига эгамиз.

Тарихан қисқа даврда Ўзбекистон Республикаси замонавий, қудратли, келажаги буюк, жадал ривожланаётган давлатга айланди ва жаҳон ҳамжамиятида тараққий топган давлатлар орасида ўз муносиб ўрнини эгаллади.

Фото: Artel 

Artel корхонаси барчангизни Мустақиллик куни билан чин дилдан табриклайди, барчангизга тинчлик-омонлик, хонадонларингизга, эл-юртимизга файз-у барака тилайди. Юртимиз тинч, мустақиллигимиз эса абадий бўлсин!

Мавзуга оид