Ўзбекистон | 16:00 / 01.09.2018
9449
2 дақиқада ўқилади

Бош прокурор Отабек Муродов ФҚБ директори ўринбосарини қабул қилди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

АҚШ Федерал қидирув бюроси директори ўринбосари Дэвид Боудич бошчилигидаги АҚШ делегацияси Ўзбекистонга ташрифи доирасида жорий йилнинг 28 август куни Ўзбекистон Республикаси бош прокурори О.Муродов томонидан қабул қилинди. Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси П.Спратлен ҳам иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари ўзаро ҳамкорликнинг изчил ривожланиб бораётганини таъкидладилар. Ҳамкорликнинг илк босқичи сифатида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва АҚШ ФҚБ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланганлиги (2017 йил 4 декабр) қайд этилди. АҚШ ФҚБ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун навбатдаги босқич бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Томонлар терроризм, экстремизм, сепаратизм, гиёҳванд воситалар айланмаси, одам савдоси ва бошқа трансмиллий жиноятларга қарши курашиш, шунингдек, жиноят ишларини тергов қилишда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тартибини соддалаштириш, прокуратура органлари ходимларини ўқитиш ва қайта тайёрлаш бўйича халқаро ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Мавзуга оид