Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий билим юртларида курсантлар ҳарбий қасамёд қабул қилишди
Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари тантанали равишда ҳарбий Қасамёд қабул қилишди. Бу ҳақда Kun.uz’га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумки, президент ташаббуси билан 2005 йилдан эътиборан олий ҳарбий таълим муассасаларга ўқишга кирган курсантларнинг 1 сентябрда ҳарбий Қасамёд қабул қилишаётгани мустақиллик туфайли Қуролли Кучларда янгича анъаналар шаклланаётганидан, халқ ва армиянинг бир тан-у бир жон бўлиб келаётганидан далолатдир.
Қуролли Кучлар академиясида бўлиб ўтган тантанада академиянинг умумқўшин факультети, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети махсус факультети, Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий-тиббиёт факультетига жорий йилда ўқишга кирган курсантлар тантанали Ҳарбий қасамёд қабул қилишди.
Шунингдек, мазкур тантаналар Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида ҳамда Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов майдонида Олий ҳарбий авиация билим юрти курсантлари ҳам ана шундай ҳаяжонли тантанада иштирок этишди.
Мавзуга оид
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
17:54 / 31.08.2024
Марказий ҳарбий округда зирҳли ва махсус ҳарбий техникаларни таъмирлаш йўлга қўйилди
21:42 / 20.08.2024
Россия Мудофаа вазирлиги «Белгород», «Брянск» ва «Курск» қўшин гуруҳларини ташкил этди
14:19 / 04.06.2024