Абдулла Арипов Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида бўлди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов тез кунларда ўз фаолиятини бошлайдиган Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида бўлди. Бу ҳақда олий ўқув юрти ректори Шерзод Қудратхўжаев “Фейсбук”даги ўз саҳифасида маълум қилди.
«Таълим жараёни, янги инновацион технологияларни жорий этиш, талабаларга қулай шароитлар яратиш ва бошқа қатор масалалар ҳақида юракдан ва батафсил гаплашдик.
Тантанали кун эса тобора яқин яқинлашмоқда. 40 дан ўтиб 41 га яқинлашмоқдамиз», — деб ёзган Ш. Қудратхўжаев.
Бош вазирга Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Мираббос Иноятов ҳамроҳлик қилган.
Мавзуга оид
18:33 / 04.11.2024
Абдулла Арипов Шанхайда Хитой бош вазири билан учрашув ўтказди
18:17 / 04.10.2024
Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерациясига раислик қилади
22:17 / 01.10.2024
Абдулла Арипов Ереванда Эрон биринчи вице-президенти билан учрашув ўтказди
00:57 / 10.09.2024