Жаҳон | 22:03 / 02.09.2018
11389
2 дақиқада ўқилади

Янги оғриқсизлантирувчи: Морфийдан 100 карра кучли ва тобелик келтириб чиқармайди

Фото: pixabay

Америкалик олимлар анестезияда ҳақиқий инқилобни юзага келтириши мумкин бўлган дори воситасини ихтиро қилишди. Янги оғриқсизлантирувчи морфиндан анча самарали, лекин препаратга тобелик каби акс таъсирни келтириб чиқармайди, дейилади ScienceTranslationMedicine журналида. 

AT-121 номини олган модда жониворларда синовдан ўтказиб бўлинди ва ижобий натижа кўрсатди. 

"Шу билан бирга, бу модда доривор опиоидларнинг салоҳиятли суистеъмол қилинишини самарали блоклайди, шунинг учун ундан нафақат оғриқ, балки опиоид тобеликни даволашда ҳам фойдаланишга умид қиламиз", - деди дори воситаси ишлаб чиқарувчиларидан бири, Уэйк-Форест Мэй Университетининг фармокология бўйича профессори Чуань Ко. 

Бугунга келиб опиоидлар гуруҳининг доривор препаратлари энг самарали анестезия воситаси ҳисобланади. Улар турли келиб чиқишга эга сурункали касалликларни даволашда кенг қўлланади. 

АҚШда 2 миллиондан зиёд киши тиббий опиоидларни суистеъмол қилади. Ўтган йили мамлакат соғлиқни сақлаш вазири миллий опиоид инқирозни тўхтатиш учун фавқулодда вазият ҳақида эълон қилди. 

Фармокологлар ўнлаб йиллар давомида "завқланиш маркази"га таъсир ўтказмай, оғриқни блоклашга қодир моддани ишлаб чиқаришга ҳаракат қилишди. Бироқ бу анча мураккаб вазифа бўлиб чиқди.

Шундай бўлса-да, бундай дори воситасининг бир неча прототипи ишлаб чиқилди. Янги препарат эса, афтидан, бу соҳада ҳақиқий кашфиёт бўлди. 

"AT-121 бу икки функцияни бир молекулада бирлаштиради ва ўйлаймизки, бу бир вақтнинг ўзида икки препаратни қабул қилишдан кўра яхшироқ фармацевтик стратегия", - дейди Ко.

Мавзуга оид