Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Формула-1”нинг Италия босқичида Ҳэмилтон зафар қучди
Фото: Фото: Mark Thompson/Getty Images
“Мерседес” жамоаси пойгачиси, британиялик Льюис Ҳэмилтон “Формула-1”нинг 14-босқичи – Италия Гран-присида ғолиб бўлди.
2-ўринни Кими Райкконен (“Феррари”) эгаллади. Финляндиялик пойгачи фаолияти давомида юзинчи марта шоҳсупага кўтарилди. Маррага учинчи бўлиб Вальттери Боттас (“Мерседес”) етиб келган.
Умумий ҳисобда 2-ўринни эгаллаётган Себастьян Феттель (“Феррари”) Ҳэмилтон билан 1-даврада тўқнашгандан кейин кўплаб позицияни йўқотган, бироқ натижада 4-ўринни эгаллаган.
Ҳэмилтон умумий ҳисобда 256 очко тўплаб, етакчилигини мустаҳкамлаб олди. Энди у ортидан келаётган Феттелдан 30 очко олдинда бормоқда.
Пойганинг навбатдги босқичи Сингапурда 13-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
22:40 / 19.01.2026
Машҳур Valentino модалар уйи асосчиси вафот этди
13:37 / 14.01.2026
Германия, Франция, Италия ва Британия Эрон элчиларини ТИВга чақирди
15:11 / 10.01.2026
Флоренция театри Захарова ва Репин иштирокидаги намойишларни бекор қилди
14:04 / 07.01.2026