Спорт | 18:10 / 02.09.2018
51279
3 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Осиё ўйинлари ғолиблари Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди

Бугун, 2 сентябрь куни Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар Жакартадан юртимизга қайтиб келишди. Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари махсус жўнатилган чартер рейсда учиб келишди.

Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Спортчиларни кутиб олишга мухлислар, спортчиларнинг яқинлари, жамоатчилик вакиллари, санъаткорлар ва юзлаб ёшлар чиқишди.

Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Ғолибларни кутиб олиш маросимида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва бошқа ҳокимият вакиллари ҳам иштирок этишди.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Тадбирни очиб берган бош вазир ушбу Осиё ўйинлари ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли кечгани, улар қитъанинг бир қатор йирик мамлакатларини ортда қолдириб кетгани, демак спортчи ва мураббийлар айни пайтда тўғри йўлдан кетаётганликларини алоҳида таъкидлаб ўтди ва уларга бундан кейинги турнирларда янада юксакроқ зафарлар тилади.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Шундан сўнг йиғилганлар бош вазир билан биргаликда Ўзбекистон давлат мадҳиясини куйлашди.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Маросимда спортчилар турнирдан олган таассуротлари билан ўртоқлашишди.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Маданият ходимлари ҳам спортчиларни муваффақиятли иштирок билан қутлашди.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: МОҚ

Аэропортдаги тадбир якунланганидан сўнг спортчилар махсус ажратилган икки қаватли автобусларда Миллий олимпия қўмитасига йўл олишди. Спортчилар у ерда оммавий ахборот воситалари ходимлари билан мулоқот қилишди, эсдалик учун суратга тушишди.

Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев
Фото: Абдуллоҳ Файзуллаев

 

Мавзуга оид