Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Waymo ҳайдовчисиз такси хизматини таклиф этишга тайёр
Шу йилнинг март ойида ҳайдовчисиз автомобиль иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг, бошқарувчисиз автомобиллар келажагига шубҳа билан қарайдиганлар янада кўпайди. Шунга қарамасдан, Alphabet холдинг таркибига кирувчи Waymo компанияси жараёнлардан қўрқмаяпти, раҳбарият йил охирига қадар бошқарувчисиз такси хизматини ишга туширишни ўйламоқда.

The Verge нашрига кўра, тез орада Waymo ноанъанавий шаклдаги такси хизматини жамоатчиликка таклиф этиши кутилмоқда. Хизматни тажрибадан ўтказишга Финикс шаҳридаги 400дан ортиқ кўнгилли йўловчилар бир йил давомида кўмак берди. Early Ride дастури номи билан аталган синов даврида хизмат анча мукаммаллаштирилгани айтилмоқда.
The Verge мухбири футуристик кўринишдаги Waymo автотураргоҳида ҳам бўлган. Мухбирнинг тасвирлашича, у ерда компания муҳандислари ҳар куни автомобилларга ўрнатилган лидар-сенсор ва камераларни кўздан кечиради. Ҳозирча хизматга отланган такси кабинасида ҳайдовчи бор, аммо у машинани бошқармайди, шунчаки тизимнинг мувофиқ ишлашини кузатиб боради.
Easy Ride дастури бўйича Waymo дастур кузатувчиси ҳам бўлмаган такси хизматини таклиф этишни режалаштирган.



Тавсия этамиз
Йил учрашуви: Аляскада нима бўлади?
Жаҳон | 20:43 / 11.08.2025
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Қурувчи таннархидан эмас, бюджетга тўлайдиган солиғидан чегирма қилиб беряпти” – ССП раиси
Кўчмас мулк | 17:18
-
Ўзбекистон юқори даромадли мамлакатларга етиб олишига 100 йилдан кўпроқ вақт керак — Жаҳон банки
Иқтисодиёт | 17:13
-
Қош ва киприк ламинацияси уларнинг тўкилишига олиб келадими? Миф ва ҳақиқатлар
Аёллар дунёси | 16:39
-
Қибрайда дарахтлар аҳоли кўз ўнгида кесиб ташланди (видео)
Ўзбекистон | 15:38
Мавзуга оид

18:52 / 08.08.2022
Baidu компанияси Хитойда биринчи бўлиб ҳайдовчисиз такси хизматини йўлга қўйди

21:09 / 06.11.2020
Токиодо 5G технологияга эга ҳайдовчисиз такси синовдан ўтказилди

20:40 / 03.03.2020
Waymo автоном машиналарда юкларни етказиш хизматини йўлга қўймоқда

15:34 / 06.12.2018