Авто | 00:20 / 23.08.2025
2425
1 дақиқада ўқилади

Ню-Йоркда ҳайдовчисиз автомобилларни синовдан ўтказиш бошланади

Синовлар йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилади ва машина ичида мутахассис ҳам бўлади.

Фото: Reuters

Waymo компанияси Ню-Йоркнинг айрим туманларида ҳайдовчисиз автомобилларни синовдан ўтказишга рухсат олди. 

Шаҳар мэри Эрик Адамснинг маълум қилишича, синовлар Манҳэттен ва Бруклинда ўтказилади.

Қайд этилишича, синовлар йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилади ва машина ичида мутахассис ҳам бўлади. 

Аввалроқ Waymo компанияси ўзининг роботакси хизмати синовини АҚШнинг яна 10та шаҳрида ўтказишини маълум қилганди. Ҳозирда компания хизмати Феникс, Сан-Франциско ва Лос-Анжелесда йўлга қўйилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид