Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung 4 та камерали смартфон чиқармоқчи
Иллюстратив фото
@UniverseIce тахаллусли инсайдер Samsung компанияси 4 та камерали смартфон ишлаб чиқаришини маълум қилди. Янги қурилма йил охиригача тақдим қилинади.
Инсайдернинг таъкидлашича, қурилманинг асосий хусусияти 4 та модулли асосий камераси бўлади. Унинг айтишича, компания 4 камерали смартфон ишлаб чиқарган илк компанияга ҳам айланади. Смартфон қандай номланиши ҳозирча номаълум.
Samsung бир йилда иккита флагман смартфон чиқаради ва сентябрь ҳолатига кўра компания янги қурилмалари – Galaxy S9 ва Galaxy Note 9 смартфонларини тақдим қилиб бўлди.
Айни вақтда камерасининг кўплиги бўйича Huawei P20 Pro смартфони рекордчи ҳисобланади. У 3 та камера билан жиҳозланган.
Мавзуга оид
23:34 / 18.04.2026
2026 йил биринчи чорагидаги энг яхши смартфонлар маълум қилинди
08:30 / 02.04.2026
Дунёда энг кўп камера ўрнатилган шаҳарлар рейтинги
09:05 / 27.03.2026
1 апрелдан ҳайдовчиларга жарима баллари камера орқали ҳам ҳисобланади
15:00 / 10.03.2026