«Ҳаёт сифатини яхшилаш учун сунъий идрок». LG катта янгилик тайёрламоқда
LG Electronics (LG) бош ижрочи директори Жо Сеонг-жин (Jo Seong-jin) IFA 2018 кўргазмасининг очилишидаги қўшма чиқишда компания президенти ва техник директори И.П. Парк (I.P Park) билан сунъий идрок янги даври туғилишининг стратегик йўналишини тақдим этди.
Компания тарихида илк маротаба LG раҳбарлари «Ақл-идрок билан фикр юритиш. Эркин бўлиш: сунъий идрок билан янада эркин яшаш» мавзусида йирик халқаро кўргазмага ташриф буюрувчилар олдида нутқ сўзлашди. Соҳанинг 1000дан ортиқ юқори мартабали вакиллари, нуфузли шахслар ва журналистлар LG компаниясининг сунъий идрокни ривожлантириш концепцияси ҳақида билиш учун Берлинда тўпланди.
IFA кўргазмасининг очилишида LG чиқиши - компания учун муҳим воқеа бўлиб, у компаниянинг сунъий идрок технологиясини ривожлантиришда Европадаги маиший электроника бўйича энг йирик кўргазмада жаҳон томонидан тан олинишига далилдир.
Жорий йилда LG ThinQ брендининг ишга туширилишидан сўнг, LG’нинг асосий эътибори «очиқ платформа, очиқ шериклик ва очиқ ҳамкорлик» стратегияси асосида ишлаб чиқилган, махсус жойлаштирилган кучли сунъий идрок билан муваффақиятли экотизим натижаларини намоён этишга қаратилган.
Биринчи маърузани бош ижрочи директор, LG’даги ишга 42 йил бағишланган Жо тақдим этди. У ҳар кун учун янада эркин ва «ақлли» ечимларнинг мавжудлигини ошириш орқали компаниянинг истеъмолчилар ҳаёти сифатини яхшилашга бўлган асосий хоҳишини таъкидлади. У сифатли янги ҳаёт учун янги имкониятлар кашф этишнинг сири - бу сунъий идрок соҳасидаги ютуқлар эканлигига қатъий ишонч билдирди.
«Сунъий идрок чегара ҳисоблар, катта маълумотлар ва 5G’га янада сифатли уланиш имконияти билан уйғунликда ҳаётнинг ҳар бир томонини бир-бирига мукаммал боғлаши мумкин. Сизнинг уйингиз кунингиз қандай ўтганини билади ва эшик олдида салом ёзуви бўлган гиламчани жойлаштириб, келишингизга идеал муҳит яратади», - дея маълум қилди жаноб Жо.
Маърузани техник директор Парк давом эттириб, сунъий идрокнинг уч жиҳатида ҳақида гапирди: ривожланиш қобилияти, интеграция ва очиқлик. Шундан сўнг доктор Парк сунъий идрокнинг бу уч жиҳати сунъий идрок нафақат инновация учун шунчаки инновация, балки ҳаёт сифатини яхшилаш учун мўлжалланган инновация эканига доир асосий ғояга асосланиб, ҳаёт сифатини қандай яхшилашини тушунтирди.
Доктор Паркнинг фикрича, сунъий идрокнинг ривожланиш қобилияти фойдаланувчилар билан доимий равишда ўсиб бораётган ўзаро алоқаларга асосланган бўлиши керак. У сунъий идрок базавий технологиясини ишлаб чиқишда LG томонидан қўлланган усул ҳақида гапириб берди: аввалига, компания нутқни, тасвирларни фарқлаш, биометрик аниқлаш ва чуқур таълим алгоритмларига эътибор қаратди; шундан сўнг анъанавий макон-вақт чекловларини енгишга муваффақ бўлган LG маҳсулотларининг турли хилдаги портфели орқали мослашиш фойдалари; ва ниҳоят, LG робот-чангюткичи мисолида яхшиланган такомиллашганликнинг чексиз салоҳияти. Якунда у сунъий идрокнинг очиқ экотизими аҳамияти ҳақида гапириб, LG webOS интуитив операцион тизимини тилга олди.
Шунингдек, очилишда сунъий идрок соҳасида жаҳондаги етакчи экспертлар чиқиш қилди. Булар: машҳур тадқиқотчи доктор Эндрю Нг (Andrew Ng), Open Connectivity фонди раиси Мэтью Перри (Matthew Perry), HERE геолокацион технологиялар соҳасидаги компания техник директори Петер Кюрпик (Peter Kürpick) ва олиб юрилувчи роботлар билан шуғулланувчи SG Robotics стартапи бош ижрочи директори Конг Кьюн-чул (Kong Kyoung-chul). Барча меҳмонлар якдиллик билан LG’нинг сунъий идрок келажаги ҳақидаги фикрларини қўллаб-қувватладилар.
Messe Berlin Group вице-президенти ва IFA ижрочи директори Йенс Хейтекер (Jens Heithecker) нутқ сўзлаганларга ҳисобот учун миннатдорлик билдирди: «Биз кўргазма сунъий идрокни ривожлантириш концепцияси ҳақидаги LG’нинг чиқиши билан очилганидан хурсандмиз, у маиший электроника соҳасидаги энг сўнгги технологияларга бағишланди. Ўйлашимча, меҳмонлар LG’нинг марказида фойдаланувчи бўлган фалсафага асосланган технологияларига самимий қизиқишга эга. Умид қиламанки, барча меҳмонларда LG стендига ташриф буюриш имконияти бўлади».
LG LG ThinQ зоналаридаги ўз стендида энг янги сунъий идрок технологиялари билан жиҳозланган маиший электроника ва роботлар модели кенг қаторини тақдим этади. Ушбу тақдимот, худди IFA кўргазмасининг очилиши каби, сунъий идрок соҳасида дунёдаги етакчи сифатида компаниянинг позициясини мустаҳкамлайди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
23:49 / 11.11.2022
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш этди
16:56 / 24.08.2022
LG NanoCell билан хонанинг исталган нуқтасидан тасвир сифати ва ёрқинлиги
09:00 / 19.08.2022