Жаҳон | 08:15 / 04.09.2018
15631
2 дақиқада ўқилади

Африка жанубида филларнинг оммавий қирғини содир этилди

Фото: The Independent

Африка жанубида жойлашган Ботсванада браконьерлар 87 филни ўлдиргани маълум қилинди. Филлар таналари Окаванго дарёси делтасидаги ёввойи табиат қўриқхонаси яқинида топилган. Бу ҳақда “Чегара билмас филлар” ташкилотига иқтибос келтирган ҳолда BBC News телеканали маълум қилди.

Филлар охирги 3 ой, аксарияти эса охирги бир неча ҳафта ичида дандон тиши учун ўлдирилган. Бундан ташқари, 5 та оқ каркидон ўғирлаб кетилган. “Мен карахт ҳолдаман. Бу ҳолат мен Африкада кўрган ёки ўқиган энг катта кўламдаги браконьерликдир”, деб айтган “Чегара билмас филлар” ходими Майк Чейз. Унинг айтишича, филларнинг ўлдирилиши мамлакат ҳукуматининг “тезкор чоралар кўришини” талаб қилади.

Ботсванада филларнинг энг катта популяцияси яшайди. Уларнинг сони 130 мингга яқинни ташкил қилади. Ушбу мамлакат филларнинг Африкадаги энг охирги бошпанаси деб аталади, чунки браконьерлар фил суяги учун уларни бутун қитъа бўйлаб беаёв қирадилар.

Мавзуга оид