Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекободдаги тўйхона олдида мактаб ўқувчиси мактабдошини пичоқлади
1 сентябрь куни соат 20:00да Тошкент вилояти ҳудудида, Бекобод шаҳрида, Меъмор кўчасида жойлашган «Дилдора» номли тўйхонанинг орқа томонида шаҳардаги 6-сонли ўрта мактаб ўқувчиси бўлган, А.Қодирий кўчаси, 24-уйда яшовчи, 2002 йилда туғилган Т.Б ўз мактабдошини пичоқлаган.
«Kun.uz» манбаси маълум қилишича, у ўз мактабдоши, шаҳардаги Ал-Фаробий кўчаси, 77-уйда яшовчи, 2001 йилда туғилган И.Ш билан ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида ёнидаги очиб ёпиладиган пичоқ (финка) билан И.Шнинг кўкрак қафасининг орқа чап томонига бир марта зарба бериб, унга тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан қочиб кетган.
Бекобод шаҳар ТТЁМнинг 7287-сонли маълумотномасига кўра, И.Ш кўкрак қафасининг орқа чап томонга кириб борувчи, санчилган кесилган тан жароҳати олгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ИИБ ТБ томонидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввалроқ Андижондаги тўйхонада пичоқбозлик рўй бериб, бир киши вафот этгани ҳақида хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:32 / 12.03.2026
Бекободдаги пичоқбозлик бўйича яна 4 ўсмир ҳибсга олинди
14:10 / 24.02.2026
Бекободда Ўзбекистон–Бошқирдистон технопарки қурилади
10:44 / 10.02.2026
Компютер ўйинхонасида икки бола пичоқланди
10:34 / 16.12.2025