Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бутун дунёдаги кўчмас мулкнинг умумий қиймати маълум қилинди
Фото: globallookpress
2017 йилда бутун дунёдаги кўчмас мулкнинг умумий қиймати 6,2 фоизга ошиб, рекорд даражадаги 280,6 трлн долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Savills консалтинг компаниясига иқтибос келтирган ҳолда РБК нашри маълум қилди.
Мутахассислар томонидан келтирилган баҳо 78,3 трлн долларга баҳоланувчи дунё ялпи ички маҳсулоти ҳажмидан 3,5 марта кўпроқни ташкил қилади. Дунёдаги барча кўчмас мулкнинг 80 фоизи турар-жойга (220,6 трлн доллар) тўғри келар экан. Қолган 60 трлн доллар тижорат кўчмас мулкига ҳамда ўрмон ва қишлоқ хўжалиги мулкига (27 трлн доллар) тўғри келади.
Минтақалар ўртасида Шимолий Америка ва Европа умумий кўчмас мулк қиймати бўйича энг йириклари ҳисобланар экан: ушбу минтақалар аҳолиси дунё аҳолисининг 17 фоизини ташкил қилган ҳолда уларнинг улушига бутун кўчмас мулкнинг 44 фоизи тўғри келар экан. Яна 26 фоиз кўчмас мулк Хитой ва Ҳонгконг улушига тўғри келиши маълум қилинган.
Давлатлар борасида мутахассислар Буюк Британиядаги кўчмас мулкни 9 трлн долларга, Россиядагини эса 2,9 трлн долларга баҳолашган.
Мавзуга оид
20:42 / 21.02.2026
АҚШ ҳарбий самолётлари Европа ва Арабистондаги базалар орасида мунтазам қатнамоқда – ОАВ
15:22 / 21.02.2026
Европа Украина ёрдамида дронларга қарши арзон ҳимоя тизимини яратади
14:28 / 20.02.2026
АҚШ Европада цензурани четлаб ўтиш учун онлайн-портал ишлаб чиқмоқда
13:42 / 16.02.2026