Жаҳон | 13:12 / 04.09.2018
40033
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон ўнлаб тонна маҳсулотларни Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистонга қайтариб юборди

Фото: Pinterest

18-24 август кунлари давомида Қозоғистон ҳудудига олиб кирилган, юқори фитосанитар хатарли карантин остидаги маҳсулотни кўздан кечириш чоғида республика ва Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ўсимликлар карантини соҳасидаги қонунчилигининг 48та бузилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Россия Федерациясидан карантин остидаги маҳсулотларни (сабзи - 3,5 тонна, помидор - 9,5 тонна, ёғоч маҳсулотлари - 36 куб м.) олиб киришда фитосанитар сертификат бўлмаган. Шу билан бирга, маҳсулотда (ясмиқ - 18 тонна) ҳақиқий бўлмаган сертификат тақдим этилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистондан маҳсулотлар (мева ва сабзавотлар - 2,4 тонна) тақиқланганига қарамай, қўл юкида (36та ҳолат) олиб кирилган. Юқорида кўрсатилган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекторлари томонидан тадбиркорлар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Қирғизистонга карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш пайтида (картошка - 6 тонна, узум - 0,45 тонна) фитосанитар сертификат бўлмаган. Шу билан бирга, баъзи маҳсулотлар партиясида (нектаринлар - 6,4 т, узум - 11,2 т, қулупнай - 2 т, малина - 1,6 т, ўрик - 18 т) қадоқда маркировка бўлмаган, бошқа бир маҳсулотни (шафтоли - 7,1 т) олиб киришда карантин объектлар аниқланди.

Умумий миқдори 56,15 тонна ва 36 куб м. бўлган карантин остидаги маҳсулотлар экспортчи мамлакатлар ҳудудига қайтариб юборилди.

Мавзуга оид