Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 00:30 / 04.09.2018
8239
1 дақиқада ўқилади
ЖАРда ўқ-дори омборида юз берган портлаш қурбонларга олиб келди
ЖАРнинг Кейптаун шаҳри яқинидаги ўқ-дори омборида портлаш юз берди. Бу ҳақда News24 портали хабар берди.
Қутқарувчиларнинг маълумотларига кўра, воқеа маҳаллий вақт билан соат 16.00 атрофида Denel мудофаа-саноати компанияси корхонасида содир бўлган.
Портлаш оқибатида 8 киши ҳалок бўлгани, яна бир неча киши бедарак йўқолгани маълум қилинган.
Кейптауннинг фавқулодда вазиятлар хизмати вакили Тео Лэйн портлаш сабаби ҳозирча номаълумлигини айтган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш