Жаҳон | 20:55 / 05.09.2018
24612
1 дақиқада ўқилади

АҚШга Дубайдан келган самолёт йўловчилари орасида номаълум касаллик тарқалди

Фото : Larry Coben ‏

Emirates авиакомпаниясининг Дубайдан Нью-Йоркка парвоз қилган 203-рейси йўловчилари карантинга жойлаштирилди. Бу ҳақда Flightradar24 портали хабар берди. 

Маълум қилинишича, бунга самолётда юзга яқин кишининг номаълум касалликдан касаллангани сабаб бўлган. Йўловчиларда тана ҳарорати кўтарилиб, йўтал бошланган.  

Кейинроқ Emirates фақат 10 киши касал бўлиб қолгани ва уларни шифокорлар текшираётганини маълум қилган.

Йўловчилар ўзларини ёмон ҳис қилаётганлари ҳақида самолёт сардори маълум қилган. У йўловчилардан икки нафарида кучли иситмалаш борлигини, 100 га яқин йўловчи эса тўхтовсиз йўталаётганини маълум қилган. Жон Кеннеди номидаги аэропортда самолётни Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази ходимлари ва полициячилар кутиб олишган. 

Таъкидланишича, самолёт бортида 520га яқин одам бор бўлиб, самолёт аэропорт терминалидан нарироқда ушлаб турилибди.

Мавзуга оид