Жамият | 21:59 / 05.09.2018
5757
1 дақиқада ўқилади

Андижон ИИБ Қўриқлаш хизмати кузатув камералари 7 ой давомида 98та ҳуқуқбузарликни аниқлади

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда видеокузатув камералари ички ишлар ходимларининг яқин ёрдамчисига айланиб бормоқда. 

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумотига кўра, вилоят ИИБ Қўриқлаш бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлимлари томонидан ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида бугунги кунга келиб вилоят ҳудудида видеокузатув камераларининг сони 17431тага етган. 

Қўриқланаётган объектлардаги видеокузатув камераларидан фойдаланиш натижасида жорий йилда Қўриқлаш бошқармаси томонидан 98та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 17,761 704 сўмлик давлат ва хусусий мулкларнинг талон-тарож қилиниши олди олинган. Ҳуқуқбузарларга суд томонидан 21,792 026 сўм жарима жазоси тайинланган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид