Автоном сузиш қурилмаси илк бор Атлантика океанини кечиб ўтди
Норвегиянинг Offshore Sensing компанияси ўтган йилдаги муваффақиятсиз уринишдан бир йил ўтиб автоном сузиш воситаси Sailbuoy Met ёрдамида Атлантика океанини илк бор муваффақиятли кечиб ўтди. Серфинг учун кичик тахтани эслатувчи, бир нечта батареялар ва елканга эга қурилма АҚШ денгиз институти ходимлари томонидан 2018 йил 7 июнда Ньюфаундленд оролидан (АҚШ) сувга туширилган ва 3 минг километр масофани сузиб ўтиб, 26 августда Ирландия соҳилларига етиб келган.
Ўтган йил бошқа бир Sailbuoy Wave қурилмаси балиқчилар кемаси томонидан носоз ҳолда топилмагунча 2 ой ичида Шимолий Атлантикада умумий ҳисобда 4,5 минг километр масофани сузиб ўтган. Қурилма текширилганда унинг қопламасидан тушиб қолган бир нечта болт қурилманинг автопилот тизимида қисқа туташув келтириб чиқаргани ва бу қурилма олдига қўйилган вазифани муваффақиятли бажаришга йўқ қўймагани аниқланган.
Бир қарашда кўримсизгина бўлган ушбу қурилма аслида илғор технологиялар билан жиҳозланган. Қурилма турли денгиз датчиклари ва навигация тизимлари билан жиҳозланган, сунъий йўлдош орқали бошқарилиши мумкин, Iridium сунъий йўлдошлари тизими орқали реал вақтда кузатув тизимидан фойдаланади. Бундан ташқари, қурилмада кўплаб илмий қурилмалар ўрнатилган бўлиб, улар сув сифати таҳлилини ўтказади, нефть тўкилган жойни аниқлайди, тўлқинлар баландлигини ўлчайди, метеорологик ва океанологик маълумотлар тўплайди. Қурилма ҳаракатланиш учун шамол ва елкандан фойдаланади. Қуёш батареялари эса бортдаги электроника ишлашига жавоб беради.
Таъкидланишича, қурилма океанни кечиши вақтида турли об-ҳаво шароитларига дуч келган. Атлантикани автоном кемалар ёрдамида кечиб ўтиш 2010 йилдан бери Microtransat Challenge танлови доирасида амалга оширилмоқда. Ҳозиргача унда 200дан кўпроқ сузиш воситаси иштирок этган бўлса-да, бироқ айнан Sailbuoy бунинг уддасидан чиқди.
Мавзуга оид
12:00 / 16.06.2024
Евросиё бўйлаб Тинч океанидан Атлантика океанигача – дунёнинг энг узун темирйўл йўналишлари қаерда жойлашган?
18:24 / 11.10.2023
«Титан» батискафининг қолдиқлари топилди
14:57 / 11.07.2023
«Титан»нинг сирли ҳалокати: батискаф корпуси муддати ўтган маҳсулотдан ясалган бўлиши мумкин
14:37 / 04.07.2023