Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ҳокими 169-мактабнинг 1-синфига қабул қилинган ўқувчиларга планшетлар совға қилди
Бугун республиканинг барча умумтаълим мактабларида бўлгани каби, Шайхонтоҳур тумани Ҳувайдо маҳалласидаги 169-мактабда ҳам 2018–2019 ўқув йили учун биринчи қўнғироқ чалинди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, “Билимлар куни” муносабати билан ташкил этилган тадбирга Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ташриф буюриб, йиғилганларни самимий табриклади.
Тошкент шаҳар ҳокими ўз сўзида мазкур мактабда таҳсил олганлиги, ўқувчилик хотиралари ҳақида тўхталиб, айнан қадрдон мактабида олган билимлари келгусидаги муваффақиятларига пойдевор бўлганлигини алоҳида таъкидлади. Ўқувчиларни аъло баҳоларга ўқишини айтиб, уларга зафарлар тилади.
Ж.Ортиқхўжаев 1-синфга қабул қилинган 246 нафар ўқувчиларнинг ҳар бирига Samsung Galaxy Tab A планшетларини совға қилди.
Мавзуга оид
10:04 / 03.06.2026
Тошкентдаги барча қурилиш объектлари учун янги талаблар жорий этилади
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
08:20 / 03.06.2026
ДХХ тезкор тадбири: Trackerʼдан 8,9 кг гашиш топилди
14:57 / 02.06.2026