Жаҳон | 08:48 / 06.09.2018
6195
1 дақиқада ўқилади

Японияда зилзиладан кейин АЭСда ташқи таъминот ўчиб қолди

Фото: Wikipedia.org

Япониянинг Хоккайдо оролида рўй берган зилзиладан сўнг «Томари» атом электр станциясида ташқи таъминот ўчиб қолди. Бу ҳақда «Киодо» Япония Ядровий масалаларни тартибга солиш бўйича бошқармасига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, ташқи таъминот манбаларининг йўқолиши оқибатида Хоккайдодаги «Томари» АЭСда қайта ишланган ядро ёқилғисига бассейнлар фавқулодда электр узатиш тизими ёрдамида совитиш режимига ўтди.

Аввалроқ, Япония шимолидаги зилзила бир неча биноларнинг қисман қулашига сабаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Таъкидланишича, вайроналар остида одамлар бўлиши мумкин.

Япониянинг шимолий қисмида 6.7 магнитудали зилзила рўй берди. Зилзила маркази Саппоро аҳоли пунктидан 67 километр жануби-шарқда, 39 километрлик ер тубида жойлашган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид