Жамият | 16:05 / 06.09.2018
9104
1 дақиқада ўқилади

Биргаликда тадбиркорлик қиламиз деб алдаб, 97 минг долларни олган фирибгар ушланди

Иллюстратив фото

2018 йилнинг 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Яккасарой туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, Яшнобод туманида яшовчи муқаддам судланган Ж.Б., шу йил май ойида Бобур кўчаси олдида Учтепа туманида яшовчи К.Ж.га биргаликда тадбиркорлик билан шуғулланиб, катта даромад олишликни ваъда берган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс унга сохта ҳужжатларни тақдим этиш орқали алдов йўли билан 97 600 АҚШ долларини олгани ва шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.Б. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид