Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Сурияга зарба беришга тайёрлигини эълон қилди
Фото: Ammar Abdullah / Reuters
Франция қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Франсуа Лекуантр агарда Идлиб вилоятида кимёвий қурол қўлланиладиган бўлса, мамлакат армияси Сурия бўйлаб зарба беришга тайёрлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Генерал француз қўшинлари жанговар ҳолатда эканлигини ва исталган онда Суриядаги нишонларга ҳужум қилишга тайёрлигини билдирди. Агарда президент Башар Асад армияси Идлибга ҳужум қилиш чоғида кимёвий қуролдан фойдаланадиган бўлса, ҳужум амалга оширилиши мумкин.
Лекуантрнинг баҳолашича, «Ислом давлати»нинг сўнгги кучлари Сурияда ҳам, Ироқда ҳам ноябрь охирига бориб яксон қилинади.
4 сентябрь куни Россия ҲҲК Идлибда йирик миқёсдаги бомбардимонни амалга оширди. Россия мудофаа вазирлигининг билдиришича, нуқтали зарбалар ёрдамида жангариларнинг учувчисиз учар қурилмалар йиғувчи цехи ва портловчи моддалар омбори йўқ қилинган.
Мавзуга оид
08:30 / 11.05.2026
Hondius лайнерида ҳантавирус тарқалиши: яна бир ҳолат қайд этилди
08:21 / 07.05.2026
Франциянинг 71 ёшли собиқ президенти қамоқдан озод этилди
21:31 / 06.05.2026
Сурия хавфсизлик кучлари Идлибда ўзбекистонлик жангариларни қўлга олди
22:42 / 28.04.2026