Жаҳон | 08:21
1684
2 дақиқада ўқилади

Франциянинг 71 ёшли собиқ президенти қамоқдан озод этилди

Николя Саркози муддатидан олдин шартли равишда озод қилинди, ундан электрон браслет олиб ташланади.

Фото: AFP

2012 йилги сайлов кампанияси харажатларини ошириб юборгани учун қамалган Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози шартли равишда муддатидан олдин озод қилинди, деб хабар берди RTL радиостанцияси суд органларидаги манбага таяниб.

Жазони ўташ тартибини юмшатишни Саркозининг ўзи сўради. Суд унинг илтимосини 5 май куни маъқуллади. Саркози фойдасига қарор унинг ёши туфайли қабул қилинди - у 71 ёшда. Қарор 7 майдан кучга киради.

Гап «Bygmalion» иши бўйича жазо ҳақида кетмоқда. 2012 йилда Саркозининг сайлов кампаниясига хизмат кўрсатган PR агентлиги шундай номланган. 2021 йил кузида сиёсатчи «Bygmalion» томонидан унинг кампаниясини ноқонуний молиялаштиришда айбдор деб топилди.

Аввалига Саркози бир йиллик қамоқ жазосини олди. Кейинчалик ҳукм юмшатилди ва у электрон браслет тақиш шарти билан қўйиб юборилди. Энди у браслет тақмайди, деб ёзди RTL.

Николя Саркози 2007–2012 йилларда Франция президенти лавозимида ишлаган. У мамлакатда ҳақиқий қамоқ жазосини олган биринчи собиқ давлат раҳбари бўлди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид