Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
50 нафар ўзбекистонлик Франция узумзорларига ишга юборилади
Франция Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари федерацияси (FNSEA) билан узумзорларда мавсумий ишларга ўзбекистонликларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйиладиган бўлди.
Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси масъулларидан иборат делегация Францияда ўзбекистонликларни қонуний ва тизимли ишга жойлаштириш бўйича муҳим келишувга эришди.
Жумладан, Франция Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари федерацияси (FNSEA) билан узумзорларда мавсумий ишларга ўзбекистонликларни жалб қилиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйиладиган бўлди.
Қайд қилинишича, шу йил ёз ойларидан бошлаб пилот лойиҳа доирасида 50 нафар номзод илк бор Францияга ишга юборилади.

Таъкидланишича, Францияда кадр танлаш ва бандлигини таъминлашга ихтисослашган ташкилот — “Sélect Recruiting Service” билан номзодларни саралаш ва ишга жойлаштириш бўйича битим имзоланди.
Шунингдек, CFA AC Paris компанияси билан “таълим + иш” форматида ҳамкорлик йўлга қўйилди. Энди Францияда ресторан соҳасида ўқиш ва ишлаш имкониятини яратиш бўйича дастур ишлаб чиқилади.
Қайд қилиншича, келишувларни амалга ошириш ва ташкилий-ҳуқуқий масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Франция Ташқи ишлар, Ички ишлар, Таълим вазирликлари мутассаддилари ҳамда “France Travail” давлат бандлик хизмати , CCI Île-de-France — Савдо-саноат палатаси, AP-HP Париж давлат шифохоналари хизмати билан самарали музокаралар ўтказилди.
Мавзуга оид
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
19:24 / 09.06.2026