Жамият | 15:09 / 06.09.2018
6833
2 дақиқада ўқилади

Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларга оид петиция пайдо бўлди 

Фото: Hi-News

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат сайтларидан мустақил фойдаланишига имконият яратиш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Қайд этилишича, My2.gov.uz, soliq.uz ва бошқа давлат сайтларида кўриш бўйича биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар CAPTCHA (компьютер ва одамни ажратувчи дастурга киритувчи маълумот)ни бировнинг ёрдамида киритишига тўғри келмоқда. 

Кўриш бўйича биринчи гуруҳ ногирони компьютерлардан гапирувчи дастурлар орқали фақат клавиатура орқали фойдаланади. CAPTCHAга эса клавиатура орқали бориш мумкин эмас, дейилади мурожаатда.

“Шунинг учун мазкур тизимларда қўшимча равишда овозли CAPTCHA ёки смс тасдиқлаш орқали фойдаланиш имконияти яратилиши керак. Шунда кўзи ожиз фуқаро овозли дастур орқали CAPTCHAни эшитади ва ўзи мустақил киритади. СМС орқали эса телефондаги овозли дастур ёрдамида смсни эшитиб, мустақил равишда кодни киритади. Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар асосан эшитиш орқали компьютердан фойдаланишини ҳисобга олсак, бу имконият давлат сайтларидан мустақил равишда фойдаланиш учун ёрдам беради”, - деб ёзади петиция муаллифи.

Мавзуга оид