Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пенсия ва нафақа олувчилар учун интерактив хизматлар ишга туширилди
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида «Фуқаронинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш» ва «Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш» хизматлари кўрсатила бошлади, деб ёзади Norma.
«Фуқаронинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш» хизмати ёрдамида тегишли ҳужжат олиш учун буюртманома расмийлаштирилади.
«Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш» хизматидан фойдаланиб, тегишли нафақа олиш учун ариза бериш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа ЭКИҲнинг икки баравари миқдорида тўланади. Иш ҳақига туман коэффициентлари белгиланган жойларда нафақа миқдори ушбу коэффициентни ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Ишламайдиган ва таълим олмайдиган ота-оналарга нафақа бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан, бошқаларга – иш ёки ўқиш жойида тайинланади ва тўланади.
Иккала хизмат бепул асосда кўрсатилади.
Мавзуга оид
21:32 / 07.04.2026
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади?
16:56 / 07.03.2026
Қирғизистонда уч ёшгача бўлган ҳар бир бола давлатдан нафақа олади
13:32 / 21.02.2026
Энди чиқинди хизматларида фақат кўрсатилган хизмат учун тўлов ҳисобланади
15:21 / 14.02.2026