Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон терма жамоаси Эктор Купернинг илк ўйинида Сурияни енголмади
Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Сурия билан ўртоқлик ўйинини ўтказди. Бу аргентиналик мутахассис Эктор Купер қўл остидаги илк баҳс эди.
Биринчи бўлим меҳмонларнинг ташаббуси остида ўтди. Улар бир қанча хавфли вазиятларни яратиб, ҳисобни очишлари мумкин эди. Аммо, дарвозабон Нестеров барча зарбаларни қайтаришга муваффақ бўлди.
Иккинчи бўлимда футболчиларимиз фаоллашдилар. Улар кетма-кет ҳужумларни ташкил этиб, рақибни хато қилишга мажбур этдилар. 62-дақиқада бурчакдан оширилган тўп ҳимоячининг қўлига тегди. Бош ҳакам томонидан белгиланган пенальтини Марат Бикмаев аниқ амалга оширди.
Шундан сўнг, Сурия ташаббусни қўлига олди ва 78-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Умар Ас-Сома боши билан аниқ зарба йўллаб, Нестеровни доғда қолдирди.
Ўйин охиригача бу ҳисоб ўзгармай қолди.
Ўртоқлик ўйини
6 сентябрь, Тошкент, «Миллий» стадиони, 17800 томошабин
Ўзбекистон - Сурия - 1:1 (0:0)
Голлар: Марат Бикмаев (62 пен) - Умар Ас-Сома (78)
Ўзбекистон: 1.Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов, 31.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 13.Олег Зотеев, 8.Жавлон Иброҳимов (18.Сардор Собирхўжаев, 46), 16.Отабек Шукуров, 27.Сардор Рашидов (14.Элдор Шомуродов, 76), 10.Марат Бикмаев (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 68), 6.Ҳусниддин Ғофуров (26.Санъат Шихов, 68), 28.Иван Нагаев (15.Сардор Мирзаев, 55)
Сурия: 1.Иброҳим Алма, 3.Нодим Сабоғ, 15.Абдул Малик Аланизан, 4.Жиҳод Ал-Бавур, 5.Умро Ал-Миданий, 8.Маҳмуд Ал-Мавас, 9.Умар Ас-Сома, 11.Усома Умарий (7.Анас Усмон, 83), 14.Тамир Хож Муҳаммад, 10.Муҳаммад Усмон, 21.Фаҳад Юсуф
Огоҳлантиришлар: Тамир Хож Муҳаммад (30)
Бош ҳакам: Чоримурод Қурбонов
Қанот ҳакамлари: Полвон Полвонов, Аҳмет Бекназаров (барчаси - Туркманистон)
Мавзуга оид
17:21 / 15.06.2026
Ўзбекистоннинг мундиалдаги ўйинлари қайси мактабларда намойиш этилади – тўлиқ рўйхат
22:52 / 14.06.2026
Ўзбекистон — Колумбия ўйинини англиялик ҳакам бошқаради
19:24 / 09.06.2026
Ўзбекистон ва Сенегал вакиллари АҚШда қаттиқ текширувдан ўтказилди
02:23 / 09.06.2026