Ўзбекистонда авиация сектори ислоҳоти кутиляпти
Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистоннинг Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Жаҳон банки гуруҳи миллий фуқаролик авиацияси соҳасини модернизация қилиш бўйича кенг қамровли маслаҳат беришга йўналтирилган келишувга эришди. Жаҳон банки гуруҳи ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида икки томонлама ҳамкорлик тарихида биринчи марта Қайтариш шарти асосида маслаҳат хизматларини тақдим этиш тўғрисидаги келишувга эришилди.
Жаҳон банки гуруҳи фуқаролик авиация бошқариш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва унинг фаолияти қатор жиҳатларини яхшилаш бўйича тавсиялар тайёрлайди. Жумладан, бунда институционал, молиявий ва ташкилий тузилмалар ҳам қамраб олинади. Шунингдек, тавсиялар Ўзбекистон аэропортлари инфратузилмаси ва уларни бошқаришни ривожлантиришга хусусий секторни жалб этиш масалаларига тегишли бўлади. Бу вазифаларни амалга ошириш мақсадида, Жаҳон банки гуруҳи «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, манфаатдор вазирлик ва идоралар, шунингдек, хусусий сектор билан яқин ҳамкорликда ишлайди.
Чекланган ўтказиш имконияти ва аэропорт инфратузилмаси учун катта харажатлар Ўзбекистонга ҳамда ундан парвозларни йўловчилар учун жуда қимматга туширади. Ушбу омиллар маҳаллий бозорда хорижий авиаташувчиларнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қилади. 2010 йилдан буён Ўзбекистоннинг ҳаво транспорти соҳаси йилига атиги 2 фоизга ўсиб борди. Бу кўрсаткич қўшни мамлакатлар билан таққослаганда, минтақадаги энг паст кўрсаткичдир. Таққослаш учун, Қозоғистонда ҳаво транспорти сектори йилига 10 фоизга ўсди. Ўзбекистонда 15та халқаро авиаташувчи фаолият кўрсатмоқда. Бироқ, МАК мамлакатдаги йўловчилар оқимининг 75 фоизига хизмат кўрсатади.
«Фуқаро авиацияси соҳаси иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва мамлакат сайёҳлик салоҳиятини очиб беришдаги роли ҳисобга олиниб, Ўзбекистон ҳукумати учун устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Жуда кўплаб мамлакатлар учун виза режими бекор қилиниши билан туризм саноатининг ўсиши кутилмоқда. Шунингдек, мамлакат халқаро савдодаги тўсиқларни бартараф этяпти. Бироқ ҳозирги вақтда ҳаво ташувларининг амалдаги ҳажми фуқаро авиацияси соҳасида рақобатнинг йўқлиги туфайли ўсиб бораётган талабни қондира олмайди», - дея таъкидлаб ўтди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори. «Жаҳон банки гуруҳи ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида Қайтариш шарти асосида маслаҳат хизматларини тақдим этиш тўғрисидаги келишув мамлакат раҳбариятининг фуқаролик авиацияси секторини халқаро стандартларга мувофиқ бошқариш бўйича қатъий ниятидан дарак беради».
Мавзуга оид
17:27 / 06.11.2024
Жаҳон банки иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалигига таъсирини баҳолади
22:46 / 26.10.2024
Дунёдаги энг нуфузли бизнес-индекс тикланди
17:43 / 18.10.2024
“Қарз олинганига яраша, иқтисодий кўрсаткичлар барқарор бўлиши лозим” — Жаҳон банки катта иқтисодчиси
08:20 / 18.10.2024