“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ – Осиё тараққиёт банкининг 2018 йилда Ўзбекистондаги энг яхши ҳамкори
Шу йилнинг 4 сентябрида Сингапур шаҳрида ўз ичига бутун дунё бўйлаб 200 ҳамкор банкни олувчи Осиё тараққиёт банкининг тижоратни молиялаштириш дастури иштирокчиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ “2018 йилда Ўзбекистондаги энг яхши етакчи ҳамкор банк дея топилди.
Бундан ташқари, тадбир давомида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва ОТБ ўртасида Келишув имзоланди. Унга кўра “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Осиё тараққиёт банкининг тижоратни молиялаштириш дастурида иштирок этувчи ва ОТБнинг тасдиқловчи банк мақомидаги Ўзбекистон Республикасидаги биринчи банк бўлади.
Қайд этиш керакки, ОТБнинг мазкур воситасидан фойдаланиш “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи остидаги маҳсулот ва хизматлар экспортини молиялаштириш имкониятларини янада кенгайтиради.
Тижоратни молиялаштириш дастури ОТБ томонидан 2009 йилда бошланган.Мазкур дастурдан кўзланган мақсад тижорат банкларидаги рискларни хориж банкларидан кредит маблағларини жалб этиш орқали бўлиб ташлаш воситасида ОТБга аъзо мамлакатлардаги кичик тадбиркорликни ривожлантиришда ҳамкорлик ҳисобланади.
“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ 2013 йилдан буён мазкур дастур иштирокчиси саналади.
Мавзуга оид
23:15 / 28.03.2023
Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанк капиталига хорижий инвестициялар жалб этилади
14:10 / 31.10.2022
“Ўзсаноатқурилишбанк” ходимлари учун Tracker-2 вa Equinox машиналари харид қилинaди
20:00 / 23.12.2021
Тошкентда Тадбиркорлар мактаби очилди
12:00 / 03.12.2021