Гулистонда трамвай қатновини йўлга қўйиш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида трамвай транспортини ташкил қилиш ҳақида петиция пайдо бўлди.
“Бизнинг Гулистон шаҳрида жамоат транспорти талабга жавоб бермайди. Ҳозирда Гулистон шаҳрида мавжуд ягона жамоат транспорти бу — автобуслар. Автобуслар орқали йўловчи ташиш тизими анча эскирган”, - дейилади мурожаатда.
Қайд этилишича, автобуслар қатнови орасидаги кутиш вақти белгиланган, аммо назорат қиладиган ташкилот бир неча йиллардан бери сусткашликка йўл қўяётгани ва бекатлар умуман ишламаётгани салбий ҳолатларни юзага келтирмоқда.
“Жамоат транспортини ривожлантириш учун жамоат транспорти турларини кўпайтириш, трамвай транспорти тизимини яратишни таклиф қиламиз. Бунинг учун Гулистон шаҳридаги мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш зарур”, - деб ёзади петиция муаллифи.
Билдирилишича, Гулистон шаҳрида жуда катта қурилиш ишлари олиб борилаётган бир пайтда трамвай транспорти тизимининг бунёд этилиши шаҳар жамоат транспорти тизимини сезиларли даражада яхшилайди.
Мавзуга оид
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
08:34 / 16.05.2024
Солиқ қўмитасига энг кўп мурожаат қайси ҳудудлардан келиб тушаётгани айтилди
11:33 / 17.04.2024