Жамият | 16:30 / 07.09.2018
5605
1 дақиқада ўқилади

Лицейларга имтиҳонлар шаффофлигини таъминлаш ҳақида петиция пайдо бўлди

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида академик лицейларга кириш имтиҳонларини такомиллаштириш ва шаффофлигини таъминлаш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Қайд этилишича, академик лицейларга кириш учун ўтказиладиган саралаш имтиҳонларини ўтказиш, саволлар тузиш ва текширишни ушбу лицейлар қарашли бўлган олий таълим муассасаларидан олиб, Давлат тест марказига қайтариш лозим. 

Имтиҳонларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида бўлгани каби катта павильонларда, онлайн трансляция орқали ота-оналарга намойиш қилган ҳолда ўтказиш лозим. Зеро, аксарият ҳолларда академик лицей ва олий таълим муассасаларининг мансабдор шахслари ўқувчиларни қабул қилиш жараёнларини ўзлари назорат қилмоқдалар, дейилади мурожаатда.

“Шу сабабдан академик лицейларга кириш имтиҳонларини ҳам ОТМларга қабул имтиҳонлари каби форматда ўтказиш жуда зарур. Бу орқали жамиятимиз учун билимли кадрлар тайёрлашга замин яратилган бўларди”, - деб ёзади петиция муаллифи.

Мавзуга оид