Спорт | 08:30 / 07.09.2018
6809
1 дақиқада ўқилади

Расман: Диего Марадона Мексика клубига бош мураббий этиб тайинланди

Фото: Twitter/@Dorados

Аргентина футболи афсонаси Диего Марадона Мексиканинг «Дорадос де Синалоа» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда жамоа расмий твиттерида хабар берилган. Ҳозирча ушбу тайинлов бўйича бошқа маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 57 ёшли мутахассис айни пайтда Беларуснинг «Динамо Брест» клуби билан 3 йиллик шартномага эга. У расман жамоада бошқарув раиси бўлиб ишламоқда.

«Дорадос» клуби Мексика шимоли-ғарбида жойлашган Синалоа шаҳри шарафини ҳимоя қилади. Иккинчи дивизион вакили пайшанба куни бош мураббий Франциско Гамесни истеъфога чиқарган эди. Бунга мавсумнинг муваффақиятсиз старти, хусусан 15 очко имкониятдан бор-йўғи 3 очко жамғарилгани сабаб бўлган. Айни пайтда «Дорадос» 15 клуб орасидан 13-ўринни эгаллаб турибди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид