Light | 15:14 / 07.09.2018
26445
4 дақиқада ўқилади

Смартфонга боғланиб қолмасликнинг 5 усули

Кўпчилик тадқиқот натижалари одамлар телефонини кунига 150 мартага яқин текширишларини қайд этмоқда. Смартфонлар ҳаётингиз ва ишингиз билан узвий боғлиқ бўлса, бу одатдан қандай халос бўлиш мумкин? Смартфонга тобеликни енгишга муваффақ бўлган 5 нафар киши ўз маслаҳатлари билан бўлишди.

Фото: Pexels

Чалғитувчи иловаларни ўчиринг

“Илгари доим айфонга чалғирдим, кейин эса у болаларга ажратишим керак бўлган эътиборни ҳам “олиб қўя бошлади”, - дейди Google Ventures’нинг дизайн бўйича ҳамкори Жейк Напп. – Ана ўшанда мени чалғитадиган барча иловаларни ўчириб ташладим: Twitter, Facebook, Instagram, YouTube.Gmail иловаси, ўрнатилган почта ва ҳатто Safari’ни ўчирдим.

Напнинг сўзларига кўра, бу ечим унга эркинлик олиб келди. Дастлаб бу қисқа тажриба бўлади, деб ўйлаганди. Бироқ орадан олти йил ўтса ҳамки, унинг телефонида мазкур иловалар йўқ.

Қурилмангиз ҳажмини оширинг

Envisioning Technology компанияси асосчиси Мичелл Заппа ана шундай ғаройиб маслаҳат берган.

Қурилманинг катта ҳажми унга телефондан фойдаланиб бўлмайдиган вазиятларга диққатни қаратиш имконини берди. “Смартфон ўрнига iPad mini 3G’дан фойдаланишни бошладим, - дейди у. Унда қўнғироқлардан ташқари, айфоннинг барча функциялари бор эди. Планшет катта ва тушлик столи устида ундан фойдаланиш ноқулай. Баъзида вақтимни бекорга сарфлаётганимни тушундим ва твиттер ва инстаграм лентасини текширмай қўйдим. Кейичалик яна смартфондан фойдалана бошладим, бироқ уни онгли равишда бажарардим”.

Фото: Pexels

Шундай қилингки, телефондан фойдаланишингиз ноқулай бўлсин

“Тобеликдан қутулиш учун биринчи қадам бу –телефондан қанчалик тез-тез фойдаланишингизни текширадиган махсус иловани ўрнатиш”, - деб ҳисоблайди график дизайнер Сара Лоуренс. У экранга тикилганча қанча вақт ўтказишини кузатадиган Moment иловасини смартфонига ўрнатган. Шунингдек, Сара экран созламаларини алмаштириб туришни одат қилди. Икки ҳафта стандарт, кейинги икки ҳафта эса оқ-қора режимдан фойдаланди. Унинг сўзларига қараганда, оқ-қора режим сабабли телефондан фақат иш бўйича фойдаланиб, ижтимоий тармоқларни бекорга варақлаб ўтиришни бас қилган.

Телефонни бошқа хонада қолдиринг

Инвестор Йони Рехтман руҳшунос унга берган маслаҳат билан ўртоқлашди: бошқа хонага кетаётганингизда телефонни ўзингиз билан олманг. Илгари Рехтман смартфонни доим ўзи билан бирга олиб юрар, агар батарея қуввати оз бўлса, дарҳол уйига кетарди. Инвесторнинг сўзларига кўра, доимий равишда қувват олдиргани учун айфони қувватсиз бўлмаган. Психолог Рехтманни телефонни бошқа хонада қисқа муддат (масалан, 15 дақиқа)га қолдириш, кейин эса муддат давомийлигини ошириб боришни сўраган.

Фото: Pexels

Телефонни авиарежимга ўтказинг

“Бир неча ҳафта илгари Instagram’ни ўчирдим, бу ажойиб қарор бўлди”, - дея тан олади Fast Company SMM-менежери Жон Конверс Таунсенд.  – Тунда авиарежимни ёқадиган бўлдим. Instagram’ни қайта ўрнатишга тўғри келди, дугонам у менга юборадиган хабарларни кўрмаётганлигимдан хафа бўлди. Бироқ деярли ҳар тунда авиарежимни ёқаман ёки ҳеч бўлмаганда хабарномаларни ўчираман”.

Мавзуга оид