Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грузия АҚШ Махфий хизматига россиялик шахсни топширди. У энди 97 йилга қамалиши мумкин
Фото: Evan Vucci / AP Photo
Грузия Америка Қўшма Штатларига ҳукумат томонидан ҳакерликда гумонланаётган россиялик Андрей Тюрин экстрадиция қилди. Бу ҳақда АҚШ Махфий хизматининг матбуот учун хабарномасида айтилади.
«Махфий хизмат Федерал қидирув бюроси ва АҚШ прокуратураси билан биргаликда, кенг кўламли ҳакерлик кампанияси, жумладан, АҚШ молия муассасалари мижозлари маълумотининг тарихдаги энг йирик ўғирланишига масъул бўлган россиялик ҳакер экстрадицияси ҳақида эълон қилади», - дея хабар беради махсус хизмат.
35 ёшли россиялик Грузия полициячилари томонидан АҚШ мурожаатига кўра қўлга олинганди. Унга ўнта банд бўйича айблов қўйиш мўлжалланмоқда, улардан баъзилари унга 30 йиллик қамоқ жазоси беришни назарда тутади. Умуман олганда, у 97 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британия Россия разведкасининг «бемалол» ҳаракат қилаётганидан ташвишда экани айтилганди.
Мавзуга оид
20:59 / 21.02.2026
Трамп АҚШ Олий судида ютқазди. Энди унинг агрессив божлари бекор қилинадими?
20:42 / 21.02.2026
АҚШ ҳарбий самолётлари Европа ва Арабистондаги базалар орасида мунтазам қатнамоқда – ОАВ
16:18 / 21.02.2026
Хитой дронларни Россияга Таиланд орқали етказиб беришни бошлади
14:13 / 21.02.2026