Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҳарбий самолётлари Европа ва Арабистондаги базалар орасида мунтазам қатнамоқда – ОАВ
Аввалроқ Британия бош вазири Кир Стармер АҚШ президенти Доналд Трампнинг америкалик ҳарбийларнинг Эронга эҳтимолий ҳужуми вақтида Буюк Британия ҳарбий аэродромларидан фойдаланишга рухсат бериш ҳақидаги сўровини рад этгани айтилганди.
Фото : U.S. Air Force / Senior Master Sgt. Matthew Plew
АҚШнинг ўнлаб ҳарбий-транспорт самолётлари Европа ва Арабистон яриморолидаги базалар орасида мунтазам қатновларни амалга оширмоқда, деб хабар берди Monde газетаси.
"C-17 каби ўнлаб ҳарбий-транспорт самолётлари анчадан бери Американинг Арабистон яримороли ва Европадаги базалари ўртасида мунтазам парвозларни амалга оширмоқда", - дейилади хабарда.
Нашрнинг ёзишича, гап хусусан, Германиядаги Рамштайн ва Буюк Британиядаги Лейкенхит базалари ҳақида бормоқда.
Шунингдек, тўртта E-3C Sentry самолёти 18 ва 19 феврал кунлари Арабистон яриморолига парвозларни амалга оширган, деб ёзади газета.
Аввалроқ Британия бош вазири Кир Стармер АҚШ президенти Доналд Трампнинг америкалик ҳарбийлар томонидан Эронга эҳтимолий ҳужум вақтида Буюк Британия ҳарбий аэродромларидан фойдаланишга рухсат бериш ҳақидаги сўровини рад этгани ҳақида хабар берилганди.
У ўз жавобини халқаро ҳуқуқнинг бузилиши билан изоҳлаган.
Мавзуга оид
22:12 / 13.03.2026
АҚШ Яқин Шарққа 5000 денгиз пиёдаси ва қўшимча кемаларни юборади
21:50 / 13.03.2026
Россия нефт экспортига қўлланаётган чекловлар юмшатилди
21:44 / 13.03.2026
Трамп тинчлик бўйича Нобел мукофоти энди ўзини қизиқтирмаслигини айтди
18:11 / 13.03.2026