Трамп америкаликларнинг “қўрқуви ва нафратидан фойдаланмоқда” – Обама
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама амалдаги президент Дональд Трамп америкаликларнинг “қўрқуви ва нафратидан фойдаланмоқда” деб айтди. Бу эса уларни бўлаклайди.
Обама Иллинойс штати университетидаги нутқида “ҳокимият ва имтиёзларга эга одамлар бизнинг бўлакланган, жаҳлдор ва беор бўлиб қолишимизни истайди, чунки бу уларга ҳаммасини ўз ўрнида сақлаб қолишга ёрдам беради”, деб айтган.
“Бу бўлакланиш Дональд Трампдан бошланмаган. У сабаб эмас, оқибат. У сиёсатчилар йиллар давомида “кўпиртирган” ранж-аламлардан фойдаланмоқда. Бизнинг ўтмишимизга бориб тақаладиган қўрқув ва нафратдан, шунингдек, ҳаётимизда қачондир бўлган кучли ларзалардан”, деб айтган Обама.
Обама Демократлар партиясидан президент бўлган, Трамп эса Республикачилар партиясидан президент ҳисобланади. Ҳозирда иккала партия ҳам АҚШ конгрессига сайловларга фаол равишда кампаниялар олиб бормоқда. Ушбу сайловлар 6 ноябрда бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
09:59 / 07.11.2024
Собиқ президент Обама Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
15:50 / 21.08.2024
«Бу кинони олдин ҳам кўрганмиз». Обама Трампнинг иккинчи муддати хавфидан огоҳлантирди
14:59 / 26.07.2024
Барак Обама сайловда Камала Ҳаррисни қўллашини маълум қилди
09:34 / 19.07.2024