Жаҳон | 21:23 / 09.09.2018
4955
1 дақиқада ўқилади

Абхазияда вақтинчалик бош вазир тайинланди

Фото: Sputnik / Томас Тхайцук

Абхазия бош вазири Геннадий Гагулия 8 сентябрда автоҳалокатда вафот этгандан кейин бош вазир вазифаларини вақтинчалик Даур Аршба бажаради. Аршба бош вазирнинг биринчи ўринбосари бўлган.

70 ёшли Гагулия машинасида Сочидан Абхазияга кетаётганда Псоу-Сухум йўлида автоҳалокатга учраган. Гагулия машинасига бошқа машина келиб урилган. 

Гагулия 12 сентябрда дафн этилади. Абхазия раҳбарияти шу кун мотам эълон қилди. Шу муносабат билан республикада барча байроқлар тушириб қўйилади, маданий муассасалар ва телерадиокомпаниялар кўнгилочар тадбирларни бекор қилади.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид