Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған ва Путин яқин кунларда яна бир учрашув ўтказади
Туркия ва Россия президентлари Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳамда Владимир Путин ўртасида мулоқот давом эттирилади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песковга асосланган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар тарқатди.
«Президентлар мулоқотни давом эттиришади», — дея изоҳлаган у Туркия президентининг Путин билан яна бир учрашиш режаси ҳақидаги баёнотини.
Бундан олдинроқ Эрдўған Германияга ташрифидан кейин Россия президенти билан яна бир бор учрашишга тайёр эканини айтганди.
«Ташқи ишлар вазирлари, Мудофаа вазирлари ва разведка хизматлари Россия делегацияси билан интенсив ишламоқда. Германияга ташрифдан сўнг биз жаноб Путин билан яна бир бор учрашамиз», — деганди у Yeni Şafak нашрига.
Маълумот учун, 27-28 сентябрь кунларида Туркия президенти Германияга расмий ташрифни амалга оширади.
Путин ва Эрдўған 7 сентябрь куни Теҳронда Эрон, Россия ва Туркия иштирокидаги учтомонлама саммит вақтида учрашишганди. Бу саммитда Сурия масаласи муҳокама қилинди. Томонлар Сурияда террорчиларни бутунлай йўқ қилиш бўйича ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олишди.
Мавзуга оид
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
20:04 / 08.06.2026