Жаҳон | 01:06 / 09.09.2018
70638
1 дақиқада ўқилади

Роғун ГЭСи ишлай бошлашига қанча қолганини кўрсатувчи табло ишга туширилди

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

Тожикистонда Роғун гидроэлектр станциясининг биринчи гидроагрегати ишга туширилишига қанча қолганини кўрсатувчи тескари ҳисобли табло ишга туширилди. Бу ҳақда ГЭС акциядорлик жамияти сайтига иқтибос келтирган ҳолда “Авеста” ахборот агентлиги маълум қилди

Таблога кўра, 69 кундан кейин гидроагрегат фойдаланишга киритилади.

Ҳозирда Роғунни қуриш билан шуғулланаётган Salini Impregilo италян компанияси биринчи агрегатни 16 ноябрда ишга туширишга ваъда берган. 

Умуман, Роғун ГЭСида лойиҳавий қуввати 600 мегаватт бўлган 6 та гидроагрегат ўрнатилади. Станциянинг умумий қуввати эса 3600 мегаваттни ташкил қилади. Бу эса уни Марказий Осиёдаги энг йирик ГЭСга айлантиради.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид