Антирекорд яна янгиланди. Ўзбекистон терма жамоаси 10 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти
Ўзбекистон терма жамоаси 11 сентябрь куни Тошкентда ўтказилган ўртоқлик баҳсида Эронга 0:1 ҳисобида ютқазди.
Натижада, «оқ бўрилар»нинг ғалабасиз ўйинлар серияси яна биттага кўпайди. Сўнгги бор 2017 йилнинг 6 июнь куни, Тошкентда ўтказилган ўртоқлик ўйинида Таиландни 2:0 ҳисобида енгган терма жамоа қаторасига 10та баҳсдан буён ғалаба нималигини билмаяпти. Бу терма жамоа тарихидаги антирекорддир.
Мана шу баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси 3 марта дуранг ўйнаб (Жанубий Корея 0:0, Сенегал 1:1, Сурия 1:1), 7 марта ютқазди (Эрон 0:2, Хитой 0:1, БАА 0:1, Марокаш 0:2, Эрон 0:1, Уругвай 0:3, Эрон 0:1). Тўплар нисбати 2:13.
Қайд этиш жоизки, терма жамоа нафақат ғалаба қозонишни унутган, балки рақиб дарвозасини ўйиндан ишғол қилишни ҳам эплолмаяпти - бу баҳслардаги ҳар иккала гол пенальтидан урилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги антирекорд 7та ўйинга тенг бўлиб, 2008 йили бош мураббий Рауф Инилеев қўл остидаги ўйинларда қайд этилган эди.
Сурияга қарши биринчи ўйинида терма жамоа билан ғалаба қозона олмаган (1:1) Эктор Купер антирекордни давом эттирганди.
Мавзуга оид
18:15 / 24.10.2024
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон сўнгги 8 йилдаги энг яхши натижасини қайд этди
16:51 / 16.10.2024
Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026га бориш имконияти кескин ошди – We Global Football
21:06 / 15.10.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 10 киши қолган БААни пеналтидан киритилган гол эвазига мағлуб этди
14:53 / 15.10.2024